Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ота ва она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар.

Фарзанд тўла муомалага лаёқатли бўлса, унинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича она-оналар жавобгар бўлмайдилар.

Шахс қуйидаги ҳолларда тўла муомалага лаёқатли деб топилади:

  • вояга етганда (18 ёшга тўлганда);
  • эмансипация (вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб топиш) қилинганда;
    • 16 ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
    • Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади.
  •  вояга етмаган шахс қонуний никоҳ муносабатларига киришганда.

Ота-оналик ҳуқуқлари болалар 18 ёшга тўлганларида (вояга етганда) тугайди.

Chat