Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Боланинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилади.

Вояга етмаган бола қонунга мувофиқ тўла муомала лаёқатига эга деб эътироф этилса (эмансипация), у ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан ҳимоя ҳуқуқини мустақил амалга оширишга ҳақлидир.

Боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда уларнинг ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига, ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин эса, мустақил равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳуқуқларингиз бузилиши юзасидан қуйидаги органларга мурожаат қилишингиз мумкин:

суд органларига (ушбу ҳавола орқали);

прокуратура органларига (ушбу ҳавола орқали);

ички ишлар органларига (ушбу ҳавола орқали);

адвокатларга (ушбу ҳавола орқали).

Судга бериладиган даъво аризаси намуналари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat