Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-она никоҳдан ажралганда ёки ота-она алоҳида яшаган ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга. 

Фавқулодда вазиятларга тушиб қолган бола (ушлаб туриш, қамоққа олиш, даволаш муассасасида бўлиш ва бошқа ҳолларда) ўз ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан қонунда белгиланган тартибда кўришиш ҳуқуқига эга.

Ушлаб турилганга жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати асосида қариндошлари ва бошқа шахслар билан ойига давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашув, қамоққа олинганга эса ҳар бирининг давом этиш муддати икки соатгача бўлган кўпи билан иккита учрашув берилиши мумкин.

Ушлаб турилган ва қамоққа олинган болалар билан учрашиш ҳуқуқининг бузилиши юзасидан қуйидаги органларга мурожаат қилишингиз мумкин:

суд органларига (ушбу ҳавола орқали);

прокуратура органларига (ушбу ҳавола орқали);

ички ишлар органларига (ушбу ҳавола орқали);

адвокатларга (ушбу ҳавола орқали).

Судга бериладиган даъво аризаси намуналари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat