Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ҳар бир бола:

  • оилада яшаш ва тарбияланиш;
  • ўз ота-онасини билиш;
  • ота-онасининг ғамхўрлигидан фойдаланиш;
  • ота-онаси билан бирга яшаш ҳуқуқига эга (бола манфаатига зид бўлмаган ҳолларда).

Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда, унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланади.

Chat