Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Архив ҳужжатларидан фойдаланиш — архив ҳужжатларини хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим мақсадида ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда архивлар томонидан фойдаланувчиларга тақдим этиш

Ваколатли орган:

  • «Ўзархив» агентлиги.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Сўров.
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат.

Хизмат учун тўлов: Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар нархи Ўзбекистон Республикасининг норматив – ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Ўзархив» агентлиги томонидан тасдиқланган архивлар ва идоравий архивлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари ҳисоб-китоби бўйича услубий тавсияларга биноан белгиланади.

Муддат: 15 кун.

Натижа: Маълумотнома.

Chat