Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 411 марта ўқилди

Ушбу хизматдан фойдаланиш орқали  фуқаролар электрон рақамли имзони олишлари мумкин ва у билан бошқа давлат хизматларини олаётганда фойдаланиш мумкин.

Хизматни кўрсатувчи ташкилот:

  • мурожаат этиш учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари қуйидаги ҳаволада жойлашган)

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Белгиланган шаклда сўровнома.
  • Агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, сўровномага ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) илова қилинади.

Тўлов: ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун 22 300,00 сўм миқдорида йиғим ундирилади.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари БЕПУЛ берилади.

Муддат: 40 дақиқа ичида.

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: Электрон рақамли имзо.

Chat