Ҳуқуқий ахборот портали

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (марказий бошқарув органи учун), Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун:
  • Ариза;
  • Таъсис йиғилиши баёни;
  • Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи устави;
  • Давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
  • Диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар;
  • Диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари ҳақида маълумот;
  • Диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари;
  • Диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати.

Диний таълим муассасалари учун:
  • Ариза;
  • Таъсис йиғилиши баёни;
  • Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи устави;
  • Давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
  • Диний таълим муассасаси таъсисчиси — диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва уставининг нусхаси;
  • Диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги маълумот;
  • Диний таълим муассасаси раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари;
  • Диний таълим муассасасининг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг  кафолат хати;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати.

Бошқа диний ташкилотлар учун:
  • Ариза;
  • Таъсис йиғилиши баёни;
  • Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи устави;
  • Давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
  • Диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • Диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги маълумот;
  • Диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;
  • Диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг кафолат хати.

Хизмат учун тўлов:
  • диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари учун — 4 460 000,00 сўм;
  • бошқа диний ташкилотлар учун — 2 230 000,00 сўм миқдорида давлат божи ундирилади.

Муддат: ариза бергандан сўнг 1 ой мобайнида ёкида тегишли органлардан ҳулосалар олиш талаб қилинса ариза берилгандан кундан 3 ой мобайнида.

Натижа: Гувоҳнома.

Хизматни электрон шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг.