Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (марказий бошқарув органи учун), Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза
  • давлат тилидаги устав ёхуд юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом, икки нусхада Устав (низом) тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва таъсисчи(лар) вакил қилган шахс имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак;
  • таъсис шартномаси — ННТ ассоциациялари (уюшмалари) учун;  
  • ННТни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси)нинг ёки умумий йиғилишнинг баённома ёхуд таъсисчининг қарори (республика ва вилоятлараро ННТ учун тегишли алоҳида бўлинмалар ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади);
  • ННТнинг почта манзили сифатида фойдаланиш учун мўлжалланаётган кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
  • давлат божининг тўлангани тўғрисидаги квитанция;
  • сиёсий партиялардан ташқари, ННТни тузиш ташаббускорлари ёхуд таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларда жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи ҳамда юридик шахслар учун — номи, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси кўрсатилади;

Қўшимча тартибда қуйидагилар тақдим этилиши мумкин:

  • Касаба уюшмалари учун – ташаббускор фуқаролар, камида уч минг кишининг рўйхати;
  • Бошқа жамоат бирлашмалари учун, сиёсий партиялардан ташқари – камида ўн кишининг рўйхати;
  • Сиёсий партиялар учун - «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни талабларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан: сиёсий партиянинг дастури; мазкур партияга бирлашиш хоҳишини билдирган, камида саккизта ҳудудий субъектларда (вилоятларда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори;
  • Алоҳида бўлинмалар учун - бош ННТ давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ;
  • Жамоат фондлари учун – дастлабки маблағларнинг шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (вақтинча жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси);
  • Васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун – нотариал тасдиқланган васиятноманинг нусхаси;

Хизмат учун тўлов:
  • халқаро ННТ, шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари учун — 2 787 500,00 сўм;
  • республика ва вилоятлараро ННТ учун — 892 000,00 сўм;
  • фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ учун — 446 000,00 сўм.

Муддат: бир ой.

Натижа: Гувохнома.

Хизматни электрон шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг.

Chat