Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Фермер хўжалигида меҳнат муносабатлари, яъни, ходимларни ишга олиш, уларга иш ҳақи тўлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига, биринчи навбатда, фермер хўжалиги раҳбари масъул ҳисобланади.

Фермер хўжалиги (иш берувчи) ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат шартномаси (контракти) билан тартибга солинади.

Фермер хўжалигидаги иш тартиби хўжалик бошлиғи томонидан белгиланади. Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнат фаолияти ҳисобини олиб бориш хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади.

Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида, энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Шаблон ва шакллар намуналари

Фермер хўжалигида ходимларни ёллаш бўйича намунавий шартнома билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Chat