Ҳуқуқий ахборот портали

Фермер хўжалиги ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланади.

Фермер хўжалигида ишловчиларга ҳисобланган иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўлов (айни пайтда иш ҳақи фондига нисбатан 15 %), иш ҳақидан даромад солиғи ҳамда пенсия жамғармасига ажратмалар тўланади.

Фермер хўжаликларига солиқ ва тўловлар бўйича бир қатор имтиёзлар мавжуд.

Жумладан, фермер хўжалигидаги томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган экин майдонлари беш йил давомида ягона ер солиғига тортилмайди.

Пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишлардан олган даромадларига солиқ солинмайди ҳамда ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайди.  

Кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган фермер хўжаликларида олинадиган даромадни ҳисоб-китоб қилиш ва солиқ ҳамда ажратмалар тўлашда алоҳида тартиблар мавжуд.

Жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритилган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромад турлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан беш йил муддатга озод этилади.

Норматив ҳужжатлар

Ягона ер солиғи тўлашнинг тартиби ҳамда бу борадаги имтиёзлар билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг тегишли бобларида батафсил танишиш мумкин.