Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
  • «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси асосида тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;
  • оталик белгиланганда;
  • фарзандликка олинганда;
  • ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;
  • миллати ўзгартирилганда;
  • никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар);
  • суд қарори билан оталикни белгилаш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда;
  • ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;
  • имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ёзилмай қолганда;
  • 16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;
  • агар далолатнома ёзувида исми қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса;
  • жинси ўзгартирилганда.

Ваколатли орган:

  • ФҲДЁ органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ариза ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори;
  • Ариза берувчининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (паспортнинг нусхаси (ксеронусхаси) ҳамда гербли гувоҳнома (лар);
  • Далолатнома ёзувлари нусхалари;
  • Ўзгартирилиши лозим бўлган гувоҳномаларнинг асл нусхаси.

Хизмат учун тўлов:
  • Давлат божи- 22 300,00 сўм;
  • Герб йиғими - 33 450,00 сўм.

Фҳдё органлари томонидан жисмоний шахсларга пулли хизмат кўрсатиш ҳақидаги низомга (келишувга мувофиқ):

  •  Ариза тўлдиришда ёрдам берганлик учун - 4 054.6 сум

Муддат: 2 календар иш куни.

Зарурий ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб.

Натижа: Далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тузатиш ва тўлдириш. Янги гувоҳнома бериш.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Хизмат кўрсатиш тартиби юзасидан батафсил маълумот олиш учун ҳаволадан ўтинг.

Chat