Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Багажни (юкни) келиши кечикиши

Манзил станцияси багаж етиб келмаганда, багаж квитанциясининг орқа «Багаж етиб келмади» деган белги, йил, ой ва санани ифодаловчи штемпелни йиғимлари қўйилади.

Йўловчидан (олувчидан) унга багаж етиб келиши ҳақида хабарнома жўнатиш манзили кўрсатилган аризани қўшимча йиғимларни ундирмасдан олиши шарт.

Багаж етказиш муддати багаж қўшиб жўнатилган йўловчи ташиш поездининг манзил станциясигача етиб келиш вақтидан келиб, ҳамда ҳар бир қайта юклаш учун бир суткадан қўшиш билан ҳисобланади. чиқиб аниқланади.

Қидирилган багажнинг етиб келиши ҳақида манзил станцияси уни етиб келиш кунида йўловчига (олувчига) телефон, буюртма хати ёки бошқа йўл билан хабар бериши керак.

Багажни йўқотиш
  • Агар багаж станцияга етиб келиш муддатидан 10 кундан кейин етиб келмаса, багаж йўқотилган ҳисобланади ва йўловчи унинг қийматини тиклаб беришни талаб этиш ҳуқуқига эга. Йўқотилган багаж учун пул компенсацияси тўланади ва йўловчидан тилхат олинади.
  • Багаж қидириш ва етказиш ҳолатида багаж эгаси уни багаж етиб келганлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида олиши шарт. Багаж олаётганида йўловчи (олувчи) пул компенсациясини қайтариб бериши шарт.
  • Ташиш амалга оширилган чипта, багаж квитанцияси йўқотилганда, йўловчига багаж ундан юк багажи тарифи бўйича ташиш тўлови фарқини ундирилгандан кейин берилади. Йўловчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва багажни унга тегишлилигини исботлаган ҳолда ёзма равишда ариза ёзиб беради.

Юкни йўқотиш

Юк юк олувчининг талабига кўра 30 кун мобайнида унга берилмаса, юк юборувчи ёки юк олувчи юкни йўқолган деб ҳисоблаган ҳолда юкни йўқолганлик учун ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Агар юк белгиланган муддатда келса юк олувчи юкни олиб, унга темир йўл томонидан тўланган суммани қайтариши лозим.

Йўқолган, шикастланган, етмаётган, юкга тўловни темир йўлдан юк бериш жойида, вақтида, қачон, қаерда юк берилганда юк билан бир хил нархда ундирилади.

Chat