Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ваколатли орган:

  • ФҲДЁ органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинларнинг никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризаси;
  • Шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт;
  • Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, МДҲ давлатлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг никоҳдан ажратиш умумий асосларга кўра қайд этилади.

Хизмат учун тўлов:
  • давлат божи – эр-хотиннинг биридан ёки иккаласидан – 334 500,00 сўм.
  • 33 450,00 сўм миқдорида герб йиғими ундирилади. 

ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга пулли хизмат кўрсатиш ҳақидаги Низомга (келишувга мувофиқ):

  • Ҳуқуқий тушунтириш берганлик учун - 20 273 сўм;
  • Ариза тўлдиришда ёрдам берганлик учун - 4 054.6 сўм.

Муддат: ФҲДЁ органига ариза берган кундан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади

Натижа: никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Хизмат кўрсатиш тартиби юзасидан батафсил маълумот олиш учун ҳаволадан ўтинг.

Chat