Ҳуқуқий ахборот портали

Кўп тармоқли фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан юритилади.

Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ер участкалари захира ерларга олиб қўйилганда, кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилиши мумкин