Ҳуқуқий ахборот портали

Ваколатли орган:

  • ФҲДЁ органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажралишни қайд этиш тўғрисидаги ариза;
  • Суднинг никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори.

Хизмат учун тўлов:
  • Давлат божи суд қарорига асосан;
  • Гербли гувоҳнома учун – 33 450,00 сўм герб йиғими ундирилади (битта гувоҳнома учун).

ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга пулли хизмат кўрсатиш ҳақидаги Низомга (келишувга мувофиқ):

  • Ҳуқуқий тушунтириш берганлик учун - 20 273  сўм;
  • Ариза тўлдиришда ёрдам берганлик учун - 4 054.6 сўм.

Муддат: суд қарори кучга киргач.

Натижа: никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Хизмат кўрсатиш тартиби юзасидан батафсил маълумот олиш учун ҳаволадан ўтинг.