Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Кўздан кечириш — йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган, ноқонуний аралашиш ҳаракатини содир этиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган хавфли моддалар ва буюмларни аниқлашга мўлжалланган махсус техник воситалар қўлланиладиган тадбирлар комплекси.

Кўздан кечириш темирйўл вокзалнинг (станция) ҳудудида ички ишлар ва АК «Ўзбекистон темир йўллари» ходимлари томонидан амалга оширилади.

Кўздан кечиришнинг асосий тамойиллари:

  • кўздан кечиришда қонунчиликка қатъий риоя қилиш;
  • Темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида низом талабларига риоя қилиш;
  • кўздан кечирилаётган шахслардан йўловчиларга темир йўл поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни белгиланган тартибда мажбурий олиб қўйиш;
  • қонун ҳужжатлари талабларини бузувчи шахсларни аниқлаш.

Вагоннинг VIP тоифаси учун йўл ҳужжатларига (чиптага) эга бўлган йўловчилар ҳам тегишли тартибда кўздан кечирилади

Йўловчиларнинг қўл юки ва багажни кўздан кечириш тартиби
  • Қўл юки ва багажни кўздан кечириш улар иштирок этган ҳолда амалга оширилади.
  • Кўздан кечириш махсус техник воситаларини ва хизмат итларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
  • Кинофотоаппаратурани кўздан кечириш махсус техник воситаларни қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади.
  • Юрак фаолиятини рағбатлантирувчи имплантация қилинган қурилмалар шахсда бўлса, уларни қўл ва шахсий кўрикдан ўтказиш усули махсус техник воситаларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Кўздан кечиришни амалга оширувчи ваколатли шаҳсларнинг ҳуқуқлари
  • назорат қилинадиган зонага кирган йўловчилардан ва бошқа шахслардан Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва бошқа шахсларни, қўл юкини, багажни кўздан кечириш тартиби тўғрисида низом талабларини сўзсиз бажаришни талаб қилиш;
  • йўловчиларда йўл ҳужжатлари (чипталар) ва шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар борлигини текшириш;
  • назорат зонасига кирган йўловчилардан ва бошқа шахслардан кўздан кечириш жараёнида аниқланган йўловчиларнинг йўловчи ташиш поездларида ташиш тақиқланган қўл юки ва багаж шаклидаги хавфли моддалар ва олиб қўйиш баённомаси тузилган ҳолда, нусхаси йўловчининг қўлига берилади, белгиланган тартибда олиб қўйиш;
  • зарурият бўлганда, ўзини тутиш белгилари бўйича потенциал хавфли шахсларни аниқлаш мақсадида кўздан кечирилаётганларни психологик сўраб чиқиш;
  • ахборот-излаш маълумотлар базалари бўйича шубҳали шахсларни текшириш (ИИВ);
  • айрим шахслар томонидан қурол-яроғ, патронлар ва ўқларни ташишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилиш.

Кўздан кечиришни амалга оширувчи ваколатли шахсларнинг мажбуриятлари
  • кўздан кечирилаётган шахсларга нисбатан ҳушёр, эътиборли ва илтифотли муносабатда бўлишга ҳамда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўймасликка;
  • кўздан кечирилаётган шахсларга ўзларида бўлиши мумкин бўлган йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни ихтиёрий равишда кўрсатишни таклиф этишга;
  • кўздан кечириш сабабли йўловчиларнинг асоссиз равишда ушланиб қолишига йўл қўймасликка;
  •  қоида бузилишига барҳам берилиши чораларини кўришга;
  • кўздан кечиришдан бош тортган шахсларни назорат қилинадиган зона ҳудудига қўймасликка;
  • табиий ва техноген тусдаги авариялар, ҳалокатлар, ёнғин ёки табиий офатлар юз берган тақдирда жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатиш, махсус қутқарувчи хизматларни чақириш чораларини кўришга;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузишга мажбурдирлар.

Шахсий кўздан кечириш ва юкларни кўздан кечириш тартиби

Шахсий кўздан кечириш бунинг учун махсус жиҳозланган хоналарда:

  • тайёрланаётган ноқонуний ҳаракат тўғрисида хабар келган;
  • кўздан кечирилаётган шахсда йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар мавжудлиги тўғрисида хабар олинган;
  • кўздан кечирилаётган шахснинг юк хатида йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар аниқланган;
  • кўздан кечириш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан шахсан кузатиш йўли билан кўздан кечирилаётган шахснинг шубҳали ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатлари белгилари, балким унинг жиноий ниятларидан далолат берувчи ёки унда йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи белгилар аниқланган ҳолларда амалга оширилади.

Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Буюмларни (багаж, қўл юки) кўздан кечириш унинг эгаси иштирокида амалга оширилади, кутиб бўлмайдиган ҳолатларда эса иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда буюмнинг эгасисиз амалга оширилиши мумкин.

Шахсий кўздан кечириш ва юкларни кўздан кечирилганда баённома тузилади, агар қонун бузилиши белгилари намоён бўлса, маъмурий қонунбузарлик тўғрисида баённома тузилади.

Chat