Ҳуқуқий ахборот портали

Қуйидаги ҳолларда эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш қайд этилади:
  • суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
  • суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
  • содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса.

Ваколатли орган:

  • ФҲДЁ органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Ариза;
  • Эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;
  • Эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма;
  • Судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада болалари ва молмулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги розилиги.

Хизмат учун тўлов:
  • 33 450,00 сўм герб йиғими ундирилади (битта гувоҳнома учун); 

ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга пулли хизмат кўрсатиш ҳақидаги Низомга (келишувга мувофиқ):

  • Ҳуқуқий тушунтириш берганлик учун - 20 273  сўм;
  • Ариза тўлдиришда ёрдам берганлик учун - 4 054.6 сўм.

Давлат божини тўлашдан озод этиладиган шахслар:

Солиқ кодексининг 332-моддасига жисмоний шахслар – уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун давлат божижан озод этилган.

Муддат: Эр (хотин)дан бирининг аризаси бўйича никоҳдан ажратиш унинг иштирокида, ФҲДЁ органига ариза берилган кундан кейин бир ой ўтгач амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Хизмат кўрсатиш тартиби юзасидан батафсил маълумот олиш учун ҳаволадан ўтинг.