Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ваколатли орган:

  •  ФҲДЁ органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Никоҳ тузилганлигини қайд этиш ҳақидаги ариза;
  • Никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари – паспорт ёки ҳарбийлар учун ҳарбий билет;
  • Илгари никоҳда бўлган шахслар учун никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, МДҲ давлатлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг никоҳи умумий асосларга кўра қайд этилади.

Хизмат учун тўлов:

Никоҳни қайд этишда:

  • Давлат божи - 44 600,00 сум;
  • Герб йиғими - 33 450,00 сум.

ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга пулли хизмат кўрсатиш ҳақидаги Низомга (келишувга мувофиқ):

  • Ариза тўлдиришда ёрдам берганлик учун – 4 054.6 сўм
  • Сайёр равишда никоҳни тантанали қайд этганлик учун (транспорт ҳаражатларидан ташқари) - 202 730 сўм.

Муддат: 30 иш куни.

Натижа: Ниқохни қайд этиш гувоҳномаси.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Хизмат кўрсатиш тартиби юзасидан батафсил маълумот олиш учун ҳаволадан ўтинг.

Chat