Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Касалларни (беморларни) ташиш тартиби
  • Касалларни (беморларни) ташиш учун изоляция қилинган купеда, купедаги барча жойлар қиймати тўланган ҳолда кузатувчилар ҳамроҳлигида амалга оширилади ва 5 кундан кечиктирмасдан алоҳида купени тайёрлаш учун талабномани беришлари шарт.
  • Касал (беморлар) учун ажратиладиган купе вагоннинг ишламайдиган тамбури томонидан энг чеккада бўлиши, бемор ва кузатувчи учун вагоннинг ўша тарафидаги санитария узели бириктирилган бўлиши керак.
  • Ҳаракат йўналишида беморнинг купедан чиқиши, уни кузатувчи шахснинг — вагондан ташқарига чиқиши (вагон-ресторанга, купе-буфетга ва бошқа жойларга бориши) тақиқланади.


Майитларни (мурдаларни, вафот этганларни, ўликларни) ташиш тартиби
  • Темир йўллар бўйича майитлар солинган тобутларни ташиш багаж ва почта-багаж вагонларида йўловчилар ҳамроҳлигида амалга оширилади. Тобут берилишида ташишга рухсат этилган рухсатнома берилиши лозим.
  • Ҳамроҳликдаги йўловчи йўловчи поездига жойлашади ва унда йўловчи чиптаси бўлиши шарт.
  • Ўлган одамнинг жасадини ёғоч қутига жойлаштирилган, пухта кавшарланган металл тобутда ташилиши, қутининг бўш жойлари қипиқ ёки кўмир, торф, оҳак ва ҳоказолар билан тўлдирилиши керак.
  • Майит солинган тобутнинг ташилиши 300 кг багаж ташиш каби ҳақ тўланади.
  • Багаж вагонларида хокли урналар ташилиши 100 кг багаж ташилиши каби ҳақ тўланади.
  • Агар кузатувчи поездга кечикса, тобутнинг манзилга етказилиши ушланиб қолинмайди.

Chat