Ҳуқуқий ахборот портали

Ваколатли орган:

  •  ФҲДЁ органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши ҳақида ариза ёки қонуний кучга кирган суд қарори;
  • Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки паспорт, ёки бошқа ҳужжатлар, гербли гувоҳнома(лар);
  • Агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси;
  • Агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
  • Агар ариза берувчининг вояга этмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;
  • Ариза берувчининг паспортидан ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;
  • Агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;
  • 1 дона (3 х 4 ўлчамли) фотосурат.

Хизмат учун тўлов:

Давлат божи:

16 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар учун - 111 500,00 сўм;

18 ёшдан катта бўлганлар учун - 223 000,00 сўм;

Гербли гувоҳнома учун – 33 450,00 сўм;

Фҳдё органлари томонидан жисмоний шахсларга пулли хизмат кўрсатиш ҳақидаги низомга (келишувга мувофиқ) ҳаракат тури хизмат учун тўлов миқдори:

Ҳуқуқий тушунтириш берганлик учун - 20 273  сўм;

Ариза тўлдиришда ёрдам берганлик учун  - 4 054.6 сўм.

Муддат: 45 календар иш куни.

Зарурий ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб.

Натижа: Фамилия, исм ва отасининг исмини ўзгартириш. Янги гувоҳномалар бериш.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.