Ҳуқуқий ахборот портали

Вокзалларда қўл юкларини қисқа вақтда сақлаб туриш учун юк сақлаш хоналари мавжуд. Йўловчилар қўл юкларини қисқа вақтда сақлаб туриш учун қолдиришлари мумкин.

Буюмларни сақлаш учун қабул қилинганда  йўловчига жетон тақдим қилади, қўл юки қайтариб олинганда жетон қайтариб берилади.

  • Жетон йўқотилганда, буюмлар эгаси унга йўқолган буюм тегишли экани ҳақида исбот қилиши лозим, бунда жетон пули тўланиши керак;
  • Агар сақлаш учун берилган юклар йўқолган бўлса, даволар юк ташувчисига қилинади ва ташувчи томонидан белгиланган тартибда зарар коплаб берилади. Йўқолган буюмлар топилган тақдирда, қоплаб берилган тўлов пули қайтарилиши лозим;
  • Юк сақлаш хоналарига топширилган буюмлар у ерда 30 календарь кун мобайнида сақланади. Агар кўрсатилган муддат тугагач, юклар омборга ҳужжатсиз юк рўйхатига киритилган ҳолда жўнатилади.

Агар маълумотга кўра юк эгасининг қаерда эканлигини аниқлашни имкони бўлса, унга юкнинг турган жойи ҳақида маълумот берилади.

Юкни сақланиши учун тўлов олинади.

Chat