Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Мазкур хизмат жисмоний шахсларга маълумотнома турли хил давлат идораларга тақдим этиш учун кўрсатилади.

Ваколатли орган:

  • мурожаат этиш учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари қуйидаги ҳаволада жойлашган);
  • Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ФҲДЁ архивлари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Ариза;
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

Қўшимча тарзда:

  • ишончнома (учинчи шахс манфаатида ҳаракат қилаётганда);
  • ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;
  • ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари;
  • ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Хизмат учун тўлов: 11 150,00 сум.

Муддат:
  • сўралган маълумотлар мавжуд бўлганда - 1 иш соати;
  • сўралган маълумотлар мавжуд бўлмаганда ва бошқа ФҲДЁ органларидан сўраб олиш керак бўлган тақдирда - 3 иш куни.
 

Натижа: Маълумотнома.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat