Далолатнома ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади
Ваколатли орган:
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Далолатнома ёзувларини тиклаш тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ариза;
- Шаҳар (Тошкент), вилоят, республика (Қорақалпоғистон) ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ҳақидаги маълумотномаси (сабабини кўрсатган ҳолда);
- Ариза берувчининг паспорт нусҳаси;
- Ота-онасининг паспортлари нусхалари, агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги далолатномалар ёзувларининг нусхалари;
- Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома (ота-онасининг ва ўзининг) ёзуви нусхаси;
- ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувлари нусхалари;
- Аризачининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар.
Хизмат учун тўлов:
- Давлат божи - 22 300,00 сўм.
- Герб йиғими - 33 450,00 сўм.
ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга пулли хизмат кўрсатиш ҳақидаги Низомга (келишувга мувофиқ) ҳаракат тури хизмат учун тўлов миқдори:
- Ҳуқуқий тушунтириш берганлик учун - 20 273 сўм
- Ариза тўлдиришда ёрдам берганлик учун - 4 054.6 сўм
Муддат: 15 календар иш куни.
Зарурий ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб.
Натижа: Далолатнома ёзувларини тиклаш ва тегишли гувоҳнома бериш.