Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Фермер хўжалигини ташкил этиш учун туман (шаҳар) ҳокимига бу ҳақдаги ариза билан мурожаат қилиш мумкин. Аризада фермер хўжалигини ташкил қилишга талабгорнинг исми-шарифи, яшаш манзили, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда — боқилиши мўлжалланаётган молларнинг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланади.

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.

Chat