Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қуйидаги объектларга татбиқ этилмайди:
  • бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни капитал таъмирлаш;
  • қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган, ишлаётган муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган, алоҳида ҳолда қурилаётган объектларда;
  • I мураккаблик тоифасидаги объектларни қуриш;
  • якка тартибда уй-жойлар қуриш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини қўриб чиқиш ва келишиш архитектура-режалаштириш топшириғининг I қисмига мувофиқлигига кўра амалга оширилади.

Ваколатли орган:

  • мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари ҳаволада жойлашган);
  • Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (Марказлар фуқароларнинг сўровномасини олганидан сўнг, уни қурилиш органларига юборишади).

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Сўровнома, архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда (Хизматни электрон шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзо билан фойдаланишиз керак);
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектурага оид қисмининг электрон шакли.

Хизмат учун тўлов:

  • Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун 66 900,00 сум миқдорда йиғим ундирилади.

Муддат: Кенгаш йиғилишларида. Кенгаш йиғилишлари ҳар ҳафтада, шахсан иштирок этиш тартибида ўтказилади.

Натижа: Келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари.

Chat