Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Якка тартибда уй-жой қуришга лойиҳа-смета ҳужжатлари
  • ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи;
  • якка тартибда уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;
  • молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).

Ваколатли орган:

  • мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари ҳаволада жойлашган);
  • Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари (Марказлар фуқароларнинг сўровномасини олганидан сўнг, уни қурилиш бўлимларига юборишади).

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Сўровнома (Хизматни электрон шаклда олиш учун ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзодан фойдаланишингиз керак);
  • ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари;
  • якка тартибда уй-жойга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (реконструкция қилишда).

Хизмат учун тўлов:

  • Давлат хизмати кўрсатилгани учун 66 900,00 сўм.

Муддат: 3 иш куни.

Натижа: Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишилади.

Chat