Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Йўловчи вагонларида уй ҳайвонлари, паррандалар ташийдиган йўловчилар тегишли ветеринария маълумотномаларига, шунингдек улар ташиладиган қафаслар ёки бошқа мосламаларга эга бўлишлари керак.

Ушбу ташув багаж сифатида расмийлаштирилади ва багаж квитанцияси берилади (шаҳарлараро йўналишлар поездидан ташқари) ва “Йўловчининг қўл багажи” деб ёзилади.

Ташувга тариф бўйича тўлов олинади

Итларни, уй ҳайвонлари, паррандаларни боқиш ва қараш уларнинг эгалари ёки ҳамроҳлик қилувчининг мажбурияти ҳисобланади (йўловчининг айби билан ташувни ушланиб қўлишидан ташқари);

Ёввойи ҳайвонларни, кемирувчиларни, катта ва кичик чорваларни ва отларни ташиш тақиқланади.



Ветеринария сертификатини олиш тартиби билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг


Кичик уй ҳайвонлари, қушлар, паррандалар, итлар ва ариларни багаж сифатида ташиш
  • Итлар, қушлар, кичик уй ҳайвонларини махсус контейнерларда багаж сифатида ва бошқа багажлар, ҳамда вагонни ифлос қилмайдиган тарада (қафас, сават, қутиларда) ташиш мумкин. Тара ташилаётган ҳайвонларнинг ҳажми ва сонига мос келиши ҳамда жуда катта бўлмаслиги лозим. Тара билан боғлиқ баҳсли вазиятда бу багаж бўлими бошлиғи томонидан ҳал этилади.
  • Поезд кетишидан 3 соат олдин қушлар, кичик ҳайвонлар ва арилар ташилишга қабул қилинади. Уларнинг ташувига белги қўйилган квитанция берилади:  “Қафасда ит”, “Қафасда қушча” уларнинг оғирлиги, тараси, сони кўрсатилади.
  • Улар поезд келишидан 12 соатдан кечиктирмасдан борар станциясида қабул қилиниши керак.
  • Багаж квитанцияси йўқотилган тақдирда, ташилаётган қушлар, итлар, кичик ҳайвонлар ва арилар фақатгина йўловчига тегишлилиги исботланган тақдирда йўловчига тилхат орқали берилади.
  • Ташишга тариф бўйича тўлов олинади,  ҳар бирига ёки ҳар бир жойга 20 кг юк учун.
  • Ёввойи ҳайвонларни багажда ташиш учун  қабул қилинмайди.


Зотли итларни ташиш
  • Йўловчи ташиш поездларида катта зотли итларни, шу жумладан хизмат итларининг ташилиши (ветеринар маълумотномаси мавжуд бўлганда) қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
    • ушбу поездда кетаётган эгалари ёки кузатувчилари назорати остида, багаж вагонларида поддонли махсус контейнер ёки қутиларда;
    • ушбу вагонда кетаётган эгалари ёки кузатувчилари назорати остида, локомотив орқасидан биринчи уланган плацкарт вагони ишламайдиган тамбурда (кўпи билан иккита ит).
  • Эгасининг ихтиёрига кўра ит учун тўлиқ қийматли чипта сотиб олиниши ёки йўловчи ташиш поездлари купе вагонларида бутун купе сотиб олиниши мумкин.
  • Кичкина зотли итларни ва кучук болаларини ўзи билан бирга уларни тара (сумка, сават, қафас ва бошқалар)га жойлаштирган ҳолда йўловчи ташиш поездларининг барча вагонларида олиб юриш мумкин. Итлар, тараларга жойлаштирилганидан ташқари, бурунбоғ билан ва етаклаш арқонида (жумладан шаҳарлараро қатновчи поездларда ҳам) ташилади.
  • Кўзи ожиз бўлган шахслар кузатувчи итларини ўзи билан бирга барча вагонларда бепул олиб юрадилар.
  • Бир гуруҳ итларни ташишга, фақат ташувчи номига йўловчи ташиш поезд жўнашидан 5 сутка олдин тақдим қилинадиган буюртманомаларга асосан алоҳида вагонларда ижара шартларида йўл қўйилади.
  • Қимматбаҳо (қиммат) итларни ташишга йиғим олинади.


Ариларни ташиш

Арилар багаж вагонида ташишга ташқи ҳаво температураси +10о С дан ортиқ бўлмаган ҳолатда қабул қилинадилар. Арилар ари уяларида ёки фанерли пакетларда, шу йўловчи ташиш поездида кетиши лозим бўлган кузатувчи назорати остида ташилади. Вагонда ари уялари ва пакетлар шундай ўрнатиладики, ари уяларини шамоллатиш тирқишлари тўсилиб қолмаслиги ва уларга эркин борилиши таъминланиши лозим.


Кўчатлар ва ўсимликларни ташиш

Фуқаролардан ташишга ўсимликлар, кўчатлар ва бошқа экиладиган нарсалар, агар уларнинг ўрами ташиш сақланишини кафолатласа ва улар бошқа йўловчилар багажини ифлослантирмаса, қабул қилинади. Бу ҳолда багажнинг ҳар бир жой вазни 25 кг дан ва баландлиги 2 метрдан ошмаслиги керак. Кўрсатиб ўтилган жўнатмалар карантин эълон қилинган ҳудудларда жойлашган станцияларда, юк эгаси томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ ташиш ҳуқуқини берувчи карантин ҳужжати тақдим этилганда қабул қилинади.

Chat