Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Агар чипта ишлатилмаган бўлса, уни қайтариб пулни қайтариб беришни талаб қилиш мумкин. Пул йўловчининг оғзаки талаби билан қайтарилади.

Қайтариб бериладиган пул суммасини билетни қайтариш вақтига боғлиқ. Пулни қайтаришда воситачилик йиғимлари ундирилади.

1. Йўловчи ташиш поездида (шаҳарлараролардан ташқари) йўловчига сотиб олинган чиптага биноан жой тақдим қилинмаганда, пуллар тўлиқ қайтарилади.

2. Темир йўл станцияси чипта кассасига фойдаланилмаган чипталар йўловчи ташиш поезди жўнашига қадар 24 соат кечиктирмасдан қайтарилганда, уни тўлиқ суммаси қайтарилади.

Бунда йўловчидан:.

  • қайтариш учун кетган суммалар;
  • воситачилик йиғими ушлаб қолинади.

3. Фойдаланилмаган чипталар 24 соатдан камроқ, бироқ йўловчи ташиш поезди жўнашига қадар 6 соатдан кечиктирмасдан қайтарилганда, чипта қиймати ва плацкартанинг эллик фоиз қиймати қайтарилади.

Бунда йўловчидан:

  • қайтариш учун кетган суммалар;
  • воситачилик йиғими;
  • плацкартанинг 50 фоиз қиймати ушлаб қолинади.

4. Фойдаланилмаган чипталар 6 соатдан камроқ, бироқ йўловчи ташиш поезди жўнагандан кейин 3 соатдан кечиктирмасдан қайтарилганда, чипта қиймати қайтарилади, плацкартанинг қиймати қайтарилмайди.

Бунда йўловчидан:

  • қайтариш учун кетган суммалар;
  • воситачилик йиғими;
  • плацкартанинг 100 фоиз қиймати ушлаб қолинади.

5. Йўловчи йўловчи ташиш поездини касаллиги туфайли тарк этганда, йўловчи ташиш поездида юришини тўхтатган станция далолатнома тузиши ва йўловчи талабига биноан ушбу далолатнома асосида унга плацкарта қиймати ва йўловчи томонидан босиб ўтилган масофа қийматини айириб, чипталар учун пулларни қайтариб берилади.

Тўловларни қайтарилмайдиган ҳолатлар
  • йўловчи маст ҳолатда бўлганда;
  • йўловчи кўздан кечиришдан ўтмаганда;
  • бегона паспорт бўйича чипталарни қайтариш амалга оширилганда;
  • чиптада багажни қабул қилиш тўғрисида штапм мавжуд бўлганда;
  • чипта шикастланганда (йиртилган, ёпиштирилган ва ҳоказолар);
  • йўловчининг поездга тиббиёт муассасаси ҳужжатисиз кечикиши 3 соат ва ундан ортиқни ташкил қилганда.

Пластик карточкалар бўйича сотилган чипталарга тўловларни қайтариш, ташувчи томонидан нақд пулсиз асосда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



Темирйўл чипталари алмаштириш уларни қайтариш ва сотиб олиш тартиби бўйича амалга оширилади.



Билетнинг нуқсони аниқланган тақдирда ҳаракатланиш
  • Чипталар сотиш автоматлаштирилган тизими томонидан берилган, қўлда ёзилган маълумотларга эга чипта ҳақиқий деб ҳисобланмайди.
  • Қўлда ёзиш усули билан компостерсиз манзил станцияси кўрсатилмасдан, станцияларнинг номлари хато ва ташувчининг бошқа ходимлари айби билан йўл қўйилган ноаниқликлар билан расмийлаштирилган чипталар нуқсонли деб топилади ва олиб қўйилади. Бу ҳақда далолатнома тузилади, йўловчига эса янги чипта берилади.
  • Нуқсонли чипта вокзалда поездда юриш бошланишдан олдин ёки нуқсонли чипта билан йўловчи чипта кассасида аниқланганда, бу ҳақда далолатнома тузилади, йўловчига эса янги чипта берилади.



Ички темир йўл йўналишларида қатновчи йўловчи ташиш поездларида йўловчи илтимосига биноан йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган чипталар ўрнига дубликат тақдим этилади. Дубликат фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қатновчи йўловчи ташиш поездларига ва ташувчининг шакллантирилган йўловчи ташиш поездларига берилади.

Халқаро йўналишларда расмийлаштирилган чипталар қайта тикланмайди



Мазкур соҳада ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг.

Chat