Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 150 марта ўқилди

Оммавий тадбирларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш.

Ваколатли орган:

  • Ички ишлар органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
  • оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан келишувга кўра оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган оммавий тадбирнинг дастури;
  • оммавий тадбирнинг ташкилотчиси — жисмоний шахс учун — паспорт (шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат)нинг нусхаси.

Хизмат учун тўлов: -

Муддат:

Ариза берувчи ҳужжатларни тадбир ўтказиш тахмин қилинаётган санагача ўттиз иш кунидан кечикмасдан комиссияга юборади;

Комиссия 2 иш куни ичида Вазирлар Маҳкамасига ёки Ички ишлар бошқармаларига сўровнома юборади;

Хулоса 3 иш кунидан кечикмаган холда комиссияга юборилади;

Биринчи тоифадаги оммавий тадбир учун 15 кун (200 ва ундан кўп кишилар иштирокида Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбир), иккинчи тоифадаги (биринчи тоифага кирмайдиган тадбирлар) оммавий тадбир учун 10 кун, ваколатли орган комиссия рухсатнома бериш тўғрисида таклифларини олади;

Таклифлар олинган кундан бошлаб 5 кун ичида қарор қабул қилади;

Қарор қабул қилинган тақдирда 1 иш куни давомида аризачига юборилади.

 Оммавий тадбир ташкилотчиси рухсатнома олгандан кейин оммавий тадбир бошланишидан ўн иш куни олдин ички ишлар органлари билан оммавий тадбирни ўтказиш вақтида хавфсизликни таъминлаш тўғрисида шартнома тузиши шарт.

Натижа: Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома.

Chat