Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Нотариус ҳужжатда баён этилган фактларни эмас, балки фақат имзонинг муайян шахс томонидан қўйилганлигини тасдиқлайди.

Нотариус мазмуни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.

Ваколатли орган:

  • Нотариал идоралар;

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат
  • Имзоси шаҳодатланиши керак бўлган ҳужжат

Хизмат учун тўлов: 11 150,00 сўм.

Муддат: Мурожаат қилинган захоти.

Натижа: Имзоси шаҳодатланган ҳужжат.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat