Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун нотариус қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзади.

Ижро хатлари қуйидаги ҳолларда ёзилади:
  • тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа;
  • даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб ўтган вақт уч йилдан ортиқ бўлмаса.

Агар ижро хати бериш ҳақидаги талаб учун қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати шу муддат ичида берилади.

Ваколатли орган:

  • Нотариал идоралар;

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • мурожаат этувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
  • манфаатдор шахснинг ёзма аризаси 

Хизмат учун тўлов: ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ 2 230 000,00 сумдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

Муддат: мурожаат этганда.

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: Ижро хати.

Қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat