Ҳуқуқий ахборот портали

Тегишли қарзни нотариуснинг депозитга қўйиш йўли билан мажбуриятни бажариш мумкин.

Ваколатли орган:

  • Нотариал идоралар

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Юридик шахслардан:
  • Ёзма ариза икки нусхада;
  • юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари нусхаси;
  • юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақидаги ҳужжат (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
  • тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан берилган қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати;
  • умумий мажлиснинг ўтказилиши ҳақида ҳамма таъсисчилар ёки барча акциядорларга юборилган хабарномалар реестри;
  • умумий мажлисда қатнашмаган кредиторларга (таъсисчи ёки акциядорга) умумий мажлис томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича юборилган хабарномалар реестри;
  • кредитор жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат.

Жисмоний шахслардан:
  • ёзма ариза икки нусхада;
  • паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
  • пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш учун асослар (коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан тузилган шартномалар, қарз шартномаси, суд ҳужжатлари ва бошқалар);
  • пул суммалари ва қимматли қоғозлар топшириладиган кредиторларнинг рўйхати;
  • барча кредиторларга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида юборилган хабарномалар ва (ёки) кредиторлар томонидан қабул қилинмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • кредитор жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат.

Хизмат учун тўлов: 22 300,00 сўм.

Муддат: мурожаат этилганда.

Натижа: Аризанинг орқа томонига нотариус пул суммаларининг қабул қилинганлиги ҳақида тасдиқловчи ёзувни ёзади.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.