Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Кўчмас мулкни учинчи шахсга ижарага берганда, ижара шартномаси расмийлаштирилади ва нотариус томонидан тасдиқланади.

Ваколатли орган:

  • Нотариал идоралар;

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Тарафларнинг шаҳсини тасдиқловчи ҳужжатлар
  • Ижарага қўйилаётган мулк ҳужжатлари (кадастр йиғма жилди).

Қўшимча тарзда:

  • Агар уй, квартира бўлса доимий прописка қилинган шаҳслар ҳақида ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй-дафтаридан кўчирма, шунингдек уй, квартирада доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзолари (эри, хотини ва уларнинг фарзандлари) розилиги.  
  • Мулк умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр, хтиннинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси).
  • Мулк гаровга қўйилган бўлса – гаровга олувчи розилиги.
  • Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахе номидан васий (ҳомий) шартнома расмийлаштирса васийлик ва х,омийлик органининг розилиги.
  • Агар квартира хусусийлаштирилган булса хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги, шунингдек Узбекистан Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рацобатни ривожлантириш давлат цумитасининг худудий органларидан (Тошкент ша^рида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази давлат унитар корхонасидан) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар туғрисида маълумотнома.
  •  Юридик шахслар учун юридик шахс ваколатли органининг қарори.
  •  Ишончнома (битим вакил томонидан амалга оширилганда).

Хизмат учун тўлов:
  • Хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – 111 500,00 сўм миқдорида; 
  • Бошқа жисмоний шаҳсларга – 223 000,00 сўм.
  • Юридик шаҳсларга –446 000,00 сўм.

Муддат: Аниқ муддат белгиланмаган (одатда 1 иш куни)

Натижа: Кўчмас мулк ижара шартномаси.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat