Ҳуқуқий ахборот портали

Ҳужжатни имзоловчи шахслар ҳужжатнинг асл матни ва таржима қилинган матни тагига ўзларининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзо қўядилар. Бунда ҳужжатнинг таржима матнидаги уларнинг имзолари таржимон имзосидан кейин қўйилади. Нотариуснинг тасдиқловчи ёзуви ҳужжатнинг асл матни ва таржима матни тагига қайд этилади.

Ваколатли орган:

  • Нотариал идоралар

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • Асл матни ва таржима матни жойлашган ҳужжат.

Хизмат учун тўлов:
  • Ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини шаҳодатлаш учун — ҳар бир бет учун 2 230,00 сўм миқдорида;
  • Нотариал ҳаракат бажарилаётганда нотариус томонидан ҳужжатнинг таржимаси ҳам қилинадиган бўлса, давлат божи иккита нотариал ҳаракат учун ундирилади.

Муддат: Мурожаат қилинган захоти

Натижа: Ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.