Ҳуқуқий ахборот портали

Бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар (фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисми)даги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамлари ўзгартирилишига татбиқ этилади.

Ваколатли орган:

  • мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари ҳаволада жойлашган);
  • Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари (Марказлар фуқароларнинг сўровнома ва эскиз проектини олганидан сўнг, уни қурилиш органларига юборишади);
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиаллари (бино ва иншоот деворларининг режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасади ва кадастр паспорти нусхаларини юборадилар)

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Сўровнома (хизматни электрон шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзо билан фойдаланишиз керак);
  • Бино ва иншоот фасадининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси.

Хизмат учун тўлов:

  • Давлат хизмати кўрсатилгани учун 66 900,00 сум.

Муддат: 5 иш куни.

Натижа: Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш.