Ҳуқуқий ахборот портали

Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» (сайтга ўтиш учун ҳаволани босинг) ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Ваколатли орган:

  • Оператор — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги савдо майдончасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Буюртнома;
  • Закалат киритилганлиги ҳақида квитанция.

Хизмат учун тўлов:

  • Оператор шартномада белгиланадиган миқдорда, аммо бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиш суммасининг беш фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда мукофот олади

Муддат:

  • Электрон аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида (сайтга ўтиш учун ҳаволани босинг) автоматик тарзда қабул қилинади ва аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.

Аукцион иш куни мобайнида соат 9.00 дан соат 18.00 гача ўтказилади.

Натижа: Аукцион натижалари ҳақида баённома. 

Chat