Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ваколатли орган:

  • Нотариал идоралар

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Ариза;
  • Меросхўрларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • Мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси (ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмалар).
  • Марҳумга тегишли мулкларнинг ҳужжатлари (мерос мулки кўчмас мулк бўлса - кадастр йиғмажилди, кадастр маълумотномаси, агар транспорт воситаси бўлса, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (тех. паспорт).
  • Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онасининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар: туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, агар вафот этган бўлса - ўлим ҳақидаги гувоҳномалари ёки далолатнома ёзувидан кўчирмалар.
  • Агар меросхўрлар вафот этган бўлса, уларнинг болалари, эр (хотини)нинг қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлари.
  • Ички ишлар органлари томонидан бериладиган марҳумнинг охирги доимий яшаш манзили ҳақидаги маълумотнома.
  • Агар мерос вакил орқали расмийлаштирилса - ишончнома тақдим этилади

Хизмат учун тўлов:

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун:

мерос мол-мулки кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлганда (ҳар бири учун) — 111 500,00 сўм,

бошқа барча мол-мулклар учун — 66 900,00 сўм.

Муддат: Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.

Натижа: гувоҳнома.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat