Ҳуқуқий ахборот портали

Ёдда тутиш зарур: автотранспорт воситаси эгалари жабрланувчиларнинг-учинчи шахсларнинг (жисмоний ва юридик шахслар) ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишлари шарт.


Бундай ҳолда, агарда Сиз йўл-ҳаракати ҳодисасининг  мол-мулкка етказилган зараридан ташқари соғлиққа етказилган зарар қатнашчиси(гувоҳи) бўлган тақдирингизда, қуйидагиларни амалга оширишингиз керак:

  • “103” рақамига қўнғироқ қилиб, тез тиббий ёрдамни чақириш;
  • “1050” рақамига қўнғироқ қилиб ФВВ ходимини чақириш (зарур ҳолларда);
  • “102” рақамига қўнғироқ қилиб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини чақириш;
  • Сиз суғурта қилинган суғурта компаниясининг вакилини чақириш;
  • йўл-ҳаракати ҳодисаси иштирокчилари бўлган автотранспорт воситаларининг номерларини ёзиб олиш ҳамда суратга тушириш;
  • огоҳлантирувчи авария сигналларини ёқиб қўйиш;
  • хавфсиз масофага авария огоҳлантириш белгисини ўрнатиш;
  • йўл-ҳаракати ҳодисасини ҳар тарафдан суратга олиш;
  • автотранпорт воситасини жойидан силжитмаслик;
  • зарур ҳолларда гувоҳларнинг кўрсатмасини ёзиб олиш.

ЙҲҲ жойидан яширинманг (жойни тарк этманг)


ЙҲҲ жойига келган тиббий тез ёрдам ходими жабрланувчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатиши, зарур ҳолда уларни касалхонага ётқизиши шарт;

ЙҲҲ иштирокчилари тиббий кўрикдан ўтишлари лозим;

ЙҲҲ иштирокчилари соғлиғи ҳақида акт тузилади ва тегишли маълумотнома тайёрланади.


ЙҲҲ жойига келган ДЙҲХХ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ва ЙҲҲ схемасини тузиши, воқеа иштирокчиларидан, шунингдек гувоҳлардан (зарур бўлганда) тушунтириш олиши керак;

Ҳужжатларни расмийлаштираётганда барча шароитларни (йўл ҳолати, светофор, об-ҳаво шароити ва бошқаларни) аниқлаши тавсия этилади.


ДЙҲХХ барча ҳужжатларни расмийлаштиргандан сўнг маълумотнома беради, унга кўра суғурта компанияси  суғурта пулини тўлайди. Шунинг учун ушбу маълумотномада барча шикастлар кўрсатилганлигига ҳамда яширин шикастлар эҳтимоли мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.


Суғурта мавжуд бўлса – суғурта компанияси белгиланган тартибда товон пули тўлайди.

Суғурта бўлмаган тақдирда – автотаранспорт эгаси товон пулини суд томонидан белгиланган миқдорда тўлаб беради.


Манфаатдор томон ДЙҲХХ ҳаракатидан ёки қарорларидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


Қонунда соғлиққа шикаст етказилганлик (ўлим) учун жавобгарлик белгиланган.

Chat