Ҳуқуқий ахборот портали

Ёдда тутиш зарур: автотранспорт воситаси эгалари жабрланувчиларнинг – учинчи шахсларнинг (жисмоний ва юридик шахслар) ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига етгазилган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишлари шарт.


Агарда Сиз йўл-ҳаракати ҳодисасининг фақат мол-мулкка етказилган зарари қатнашчиси(гувоҳи) бўлсангиз, қуйидагиларни амалга оширишингиз керак:

  • “102” рақамига қўнғироқ қилиб, Давлат йўл ҳаракати ҳавфсизлиги хизмати ҳодимларини чақириш;
  • Сиз суғурта қилинган суғурта компаниясининг вакилини чақириш;
  • йўл-ҳаракати ҳодисаси иштирокчилари бўлган автотранспорт воситаларининг номерларини ёзиб олиш ҳамда суратга тушириш;
  • огоҳлантирувчи авария сигналларини ёқиб қўйиш;
  • хавфсиз масофага авариядан огоҳлантириш белгисини ўрнатиш;
  • йўл-ҳаракати ҳодисасини ҳар тарафдан суратга олиш;
  • автотранпорт воситасини жойидан силжитмаслик;
  • зарур ҳолларда гувоҳларнинг кўрсатмасини ёзиб олиш.

ЙҲХ жойидан яширинманг (жойни тарк этманг)


ЙҲХ жойига келган ДЙҲХХмаъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, ЙҲҲ схемасини тузиши, ўлчовларни амалга ошириши, воқеа иштирокчиларидан, шунингдек гувоҳлардан (зарур бўлганда) тушунтириш олиши керак.

Ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳодиса  содир бўлган   барча шароитларни (йўл ҳолати, светофор, об-ҳаво шароити ва бошқалар) аниқлашда фаол иштирок этиш тавсия этилади.


ДЙҲХХ барча ҳужжатларни расмийлаштиргандан сўнг маълумотнома беради, унга кўра суғурта компанияси  суғурта пулини тўлайди. Шунинг учун ушбу маълумотномада барча шикастлар кўрсатилганлигига эътибор беринг ҳамда яширин шикастлар эҳтимоли мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.


Суғурта мавжуд бўлса  – суғурта компанияси белгиланган тартибда, товон пули тўлайди.

Суғурта мавжуд бўлмаса – товон пулини автотаранспорт эгаси суд томонидан белгиланган миқдорда тўлаб беради.


Манфаатдор томон ДЙҲХХХ ҳаракатидан ёки қарорларидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.