Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 415 марта ўқилди

Шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун қўлланилади.

АРТ (I қисм) — бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талабларни белгилайди.

АРТ (II қисм) — трасса ва муҳандислик коммуникациялари ўтказилишига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.

Ваколатли орган:

  • мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари ҳаволада жойлашган);
  • Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

Сўровнома

Қуйида санаб ўтилган ҳужжатлардан бирининг реквизитларини кўрсатиб ўтилиши керак:

  • Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ер участкасининг жойлашув режаси ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномаси илова қилинган объектни лойиҳалаш ва қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;
  • Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори;
  • тегишли равишда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг ёки шаҳар (туман) қурилиш (бўлими)нинг объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномаси.

Хизмат учун тўлов:

  • Давлат хизмати кўрсатилгани учун 66 900,00 сўм.

АПЗ ишлаб чиқилганлиги учун тўлов:
  • Объектларнинг (бино ва иншоотларнинг) янги қурилишига  – 892 000,00 сўм;
  • Реконструкцияга, шунингдек аввал фойдаланиш ёки эгалик ҳуқуқи рўйхатдан ўтқизилган ер майдонида янги объект қуришга, шунингдек мавжуд объектни қайта ихтисослаштиришга, шу жумладан нотурар тоифадаги жойни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш нуқталарини ўзгартирган ҳолда турар жойга ўтказиш – 780 500,00 сўм;
  • Объектни қайта ихтисослаштиришга, шу жумладан нотурар жойни муҳандислик коммуникация тармоқларига улаш нуқталарини ўзгартирган ёки ўзгартирмаган ҳолда турар тоифага ўзгартиришда, шунингдек  муҳандислик коммуникация тармоқлари қурилишига, улар капитал қурилиш объектларидан алоҳида қурилганда (АРТ II қисм) – 669 000,00 сўм;
  • Турар жойни нотурар тоифага реконструкция қилган ҳолда муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш нуқталарини ўзгартирмасдан ўтказиш – 223 000,00 сўм.

Муддат:
  • Объектларнинг (бино ва иншоотларнинг) янги қурилишига  – 10 кун;
  • Реконструкцияга, шунингдек аввал фойдаланиш ёки эгалик ҳуқуқи рўйхатдан ўтқизилган ер майдонида янги объект қуришга, шунингдек мавжуд объектни қайта ихтисослаштиришга, шу жумладан нотурар тоифадаги жойни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш нуқталарини ўзгартирган ҳолда турар жойга ўтказиш – 8 кун;
  • Объектни қайта ихтисослаштиришга, шу жумладан нотурар жойни муҳандислик коммуникация тармоқларига улаш нуқталарини ўзгартирган ёки ўзгартирмаган ҳолда турар тоифага ўзгартиришда, шунингдек  муҳандислик коммуникация тармоқлари қурилишига, улар капитал қурилиш объектларидан алоҳида қурилганда (АРТ II қисм) – 7 кун;
  • Турар жойни нотурар тоифага реконструкция қилган ҳолда муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш нуқталарини ўзгартирмасдан ўтказиш – 5 кун.

Натижа: Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқилади.

Хизматни электрон шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзо билан фойдаланишиз керак.

Chat