Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.
Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 000 000 (етмиш миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин.
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, нақд валюта маблағларини олиб кириш чекланмаган миқдорда амалга оширилади.
Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.
Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади