Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 369 марта ўқилди

Резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқишга Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмайдиган сумма доирасида рухсат берилади.

Кўрсатилган суммадан ортиқча Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини жисмоний шахслар — резидентлар томонидан олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармаларининг рухсати билан йўл қўйилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза;
  • паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси ва уларнинг нусхалари.

Хизмат учун тўлов: бепул.

Муддат: 10 кун.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати - 3 ой.

Chat