Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тугатилиши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ёки фуқароликни йўқотиш сабабли вужудга келади.

1.Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш

Фуқароликдан чиқиш учун қуйидаги органларга мурожаат этиш зарур:

Фуқароликдан чиқиш учун топшириладиган ҳужжатлар рўйхати
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти номига  фуқароликдан чиқиш тўғрисидаги ариза;
  • анкета-ариза;
  • таржимаи ҳол;
  • 45х55 мм (4 дона) рангли фотосурат;
  • фуқаро паспортининг барча саҳифалари нусхалари;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
  • аризачининг хорижга доимий яшаш учун чиқаётганини тасдиқловчи ҳужжат;
  • аризачининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши бўйича эри (хотини)нинг нотариус томонидан тасдиқланган розилиги;
  • никоҳдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (агарда никоҳда турган бўлса);
  • фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (агарда фарзандлари бўлса);
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган шахс 18 ёшга тўлмаган бўлса, ота-онасининг розилиги;
  • Ўзбекистондан чиқиб кетиш тўғрисидаги манзилли қоғознинг нусхаси ёки дубликати (агарда ҳужжатлар консуллик идорасига тақдим этилаётган бўлса).

Ваколатли органларнинг ҳар бирида материалларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан, умумий муддати эса — фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатлар очилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.

Фуқароликдан чиқишни рад этиш   

Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни илтимос қилувчи  шахс давлат олдидаги мажбуриятларини ёки фуқароларнинг ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан боғлиқ мулкий мажбуриятларини бажармаган бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши рад этилиши мумкин.

Агар фуқароликдан чиқишни илтимос қилувчи шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши зарур бўлган суд ҳукми бўлса, ёки шахснинг фуқароликдан чиқиши Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги манфаатларига зид бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига йўл қўйилмайди.

Фуқароликдан чиқиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилади (446 000,00 сўм)

2.Ўзбекистон Республикаси  фуқаролигини йўқотиш

Қуйидаги ҳолларда фуқаролик йўқотилиши мумкин
  • шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
  • чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобида турмаган бўлса;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;
  • шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
  • шахс хорижий давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.

Агарда шахс хорижий давлатнинг фуқаролигини олган бўлса, 30 кун ичида ички ишлар органлари ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига бу ҳақда хабар бериши лозим.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб чиққан ва йўқотилган деб ҳисобланади.

Норматив ҳужжатлар

 

Chat