Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бериш тартибини бузиш учун жавобгарлик:

1. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш чоғида Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида хабар бермаслик:

  • фуқароларга – 223 000,00 сўмдан 669 000,00 сўмгача миқдорда жарима;
  • мансабдор шахсларга – 669 000,00 сўмдан 1 115 000,00 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига нотўғри хабар бериш, агар бундай хабар божхона органи томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган бўлса, худди шунингдек товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойга ҳамда белгиланган вақтда етказиб бермаслик:

  • фуқароларга – 446 000,00 сўмдан 1 115 000,00 сўмгача миқдорда жарима;
  • мансабдор шахсларга – 669 000,00 сўмдан 1 561 000,00 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Chat