Ҳуқуқий ахборот портали

 «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда, дубликат олиш учун автотранспорт воситаси эгаси (ҳайдовчиси) автотранспорт воситаси жойлашган ҳудуддаги давлат божхона хизмати органига мурожаат қилади.

Дубликат олиш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва оғзаки маълумотлар асос бўлади.

Тегишли текширишлар ўтказилганидан сўнг, бир иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» дубликати берилади. Дубликатнинг юқори ўнг бурчагига «Дубликат» деб ёзилади ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари имзоси ҳамда бошқарма муҳри билан тасдиқланади.