Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хорижий автотранспорт воситасини Ўзбекистонга олиб киришда божхона пости ходими томонидан 1-сон махсус бланк «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади, агар тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштириладиган ҳолларда:

«Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни расмийлаштириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва оғзаки маълумотлар асос бўлади.

Хорижий автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган ҳолда календарь йил мобайнида олиб кирилган санадан эътиборан 90 календарь кундан кўп бўлмаган муддатга бўлиши мумкин.

Бланклар божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддатга расмийлаштирилади (халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно).

Бланклар икки нусхада расмийлаштирилиб, бир нусхаси хорижий автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади. Хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) бланкда акс эттирилган маълумотларни текшириб чиқади, тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ва автотранспорт воситасини белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади. Кириш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали бланкни расмийлаштиради.

Хорижий автотранспорт эгаси (ҳайдовчиси) доимий равишда ўзи билан бирга унга берилган бланк нусхасини олиб юриши шарт. Шундан сўнг хорижий автотранспорт назоратга қўйилади.

Хорижий автотранспорт воситаси олиб чиқилишида унинг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган бланк нусхасига божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали бланкни назоратдан ечади.

Chat