Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Автомототранспорт воситасининг ижара (текин фойдаланиш) шартномаси нотариус томонидан фақат махсус гербли бланкада тасдиқланади.


Ижара (текин фойдаланиш) шартномаси яшаш жойи, доимий ёки вақтинчалик пропискадан қатъи назар, исталган нотариал идорада расмийлаштирилиши мумкин.


Ижара (текин фойдаланиш) шартномасини тасдиқлаш учун нотариал идорага тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • тарафлар паспорти;
  • автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (техпаспорт);
  • агар автомототранспорт воситаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки бўлса, эрнинг (хотиннинг) розилиги;
  • агар автомототранспорт воситаси гаровда турган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
  • агар шартнома вакил томонидан тузилаётган бўлса, унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).

Расмийлаштириш нархи:

  • давлат божи
    • мулкдорнинг хотини (эри), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналари, болалари ва уларнинг эр-хотинлари, набиралари, бувилари, бувалари, ака-укалари ва опа-сингиллари - 111 500,00 сўм;
    • бошқа жисмоний шахслар - 223 000,00 сўм;
    • юридик шахс - 446 000,00 сўм
  • герб йиғими: 22 300,00 сўм
  • пуллик хизматлар
    • Тақиқ мавжуд ёки йўқлигини текшириш:
      • жисмоний шахс учун - 33 450,00 сўм;
      • юридик шахс учун - 55 750,00 сўм;
    • Тушунтириш - 22 300,00 сўм;
    • Шартнома лойиҳасини тузиш:
      • жисмоний шахс учун - 44 600,00 сўм;
      • юридик шахс учун - 111 500,00 сўм;

Керакли нотариал идорасини бу ердан топишингиз мумкин.


Нотариус қабулига ёзилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

  

Chat