Ваколатли ташкилот:
- Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Анкета;
- Паспорт нусхаси;
- четга олиб чиқиш учун асос — ҳайвоннинг қонуний сотиб олинганлигини ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қонуний тутишга рухсатноманинг тартиб рақами);
- зоология коллекциясининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Тўлов:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан 0,1 коэффициент миқдорида; (22 300,00 сўм)
- табиатдан фойдаланувчилар — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан 0,2 коэффициент миқдорида; (44 600,00 сўм)
- хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномаси учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Муддат: 15 кундан ошмаган муддатда.
Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: Рухсатнома.