
Рухсатнома олиш талаб қилинмайди
- жисмоний шахслар учун чуқурлиги камида 25 метргача бўлган қудуқларни бурғулаш учун ва суткасига кўпи билан 5 метр куб ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун индивидуал олишга қаратилганда.
Гидрогеологик хулосани бериш - 1 босқич.
Ваколатли ташкилот:
- «Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИЧМ ДК;
- «Оролбўйи гидрогеология экспедицияси» ДК;
- «Ғарбий Ўзбекистон гидрогеология экспедицияси» ДК;
- «Фарғона гидрогеология экспедицияси» ДК;
- «Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» ДК.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- Тўлов: 2 230 000,00 сўм.
- Муддат: бир ҳафта.
- Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: Хулоса.
Рухсатнома бериш - 2 босқич.
Ваколатли ташкилот
- «Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИЧМ ДК;
- «Оролбўйи гидрогеология экспедицияси» ДК;
- «Ғарбий Ўзбекистон гидрогеология экспедицияси» ДК;
- «Фарғона гидрогеология экспедицияси» ДК;
- «Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» ДК.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар
- ариза;
- ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш шартнома нусхаси;
- ер майдонига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
- ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун лойиҳа ҳужжатлари;
- давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси;
- аризачининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари;
- аризачининг тегишли мутахассислари ҳақидаги маълумотлар, уларнинг диплом нусхалари.
- Тўлов: бепул.
- Муддат:10 кун.
- Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: Рухсатнома