Ҳуқуқий ахборот портали

Ваколатли орган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • белгиланган шаклда ариза;
  • енгил автотранспорт воситаси эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (жисмоний шахсларга — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳарбий хизматчилар учун — ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно), чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик прописка жойи ҳақида белги қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси);
  • енгил автотранспорт воситасининг эгасига тегишлилигини тасдиқловчи (техник паспорт, техник талон) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
  • юридик шахсларга тегишли бўлган енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномани олишга ишончнома ва ишончнома берилган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
  • тўлов амалга оширилганлиги ҳақида:
  • енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат бериш учун (Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслари, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган чет эл ваколатхоналари ва юридик шахслари);
  • иш бажарувчи томонидан тасдиқланган нархлар асосида аввал ўрнатилган ва механик шикастланиш натижасида яроқсиз ҳолга келган туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнани ёки тусини ўзгартирувчи материални тиклашга иш бажарувчининг хизматлари учун банк тўлов ҳужжати.

Хизмат учун тўлов:

жисмоний шахслар учун — 18 245 700,00 сўм.

юридик шахслар учун —  24 327 600,00 сўм.

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — 28 382 200,00 сўм.

Муддат: муддат кўрсатилмаган.

Натижа: рухсатнома.

Chat